"EMMM" DUK yangiliklari

Корхона мутахассисларини касб-махоратларини ошириш

ЭМММ давлат унитар корхонаси томонидан 2018 йил учун тасдиқланган ўқув машғулотлар режаси доирасида, шу йилнинг 23-26 июл кунлари ТРНС тренинг базасида мобил станция муҳандисларини малакасини ошириш курси ташкиллаштирилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят худудий электромагнит мослашув хизматининг бир гуруҳ муҳандис ходимлари қатнашдилар.

 

 

Бу курсни техник радио назорат станцияси етакчи муҳандиси Абдурасул Исмоилов, Турғун Хидоятов, Ёрқин Толиповлар томонидан тайёрланган алоқа тизимини замонавий стандартлари DVB-T, DVB-T2, DVB-S, DVB-S2, LTE 4G, ва уларнинг имкониятлари, MPEG қисқартириш тизимини ишлатган холда рақамли каналларни кодлаш ва мултиплексорлаш, рақамли телеузатгичларни тузилиши, ишлаш принципи, радиореле линияларини қурилиши мавзулари асосида назарий ҳамда амалий машғулотлар олиб борилди.

 

 

Мавзуга доир материаллар атрофлича таҳлил қилинди. Тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва ўзаро малака алмашиш жараёнида ўз билимларини янада мустаҳкамладилар. Қизғин ўтган интерфаол машғулотлар ҳар жиҳатдан фойдали бўлди. Ушбу машғулотлар якунида «MyTest» дастури асосида ишлаб чиқилган ва амалга киритилган тест синови ёрдамида, ЭММХ ходимларини ўзлаштирган билимлари синовдан ўтказилди.

 

 

Тайёрлади: ТРНС етакчи муҳандиси - Т.Хидоятов

Faylni tanlang