"EMMM" DUK yangiliklari

Ходимларнинг техник савиясини ошириб бориш мақсадида амалга оширилган ишлар

Ходимларнинг техник савиясини ошириб бориш, уларни билим даражасини мустаҳкамлаш мақсадида корхонамизнинг малакали мутахассислари томонидан доимий равишда ойлик техник ўқув машғулотлар олиб борилади.

Ана шундай ўқув машғулотларидан навбатдагиси жорий йилнинг 24 март куни техник радио назорат станцияси тренинг базасида ўтказилди. Унда техник ходимлардан ташкил топган жамоа фаол иштирок этди.

Ўқув машғулот техник радио назорат станцияси етакчи муҳандиси Ахунов Фурқат томонидан тайёрланган мавзу асосида олиб борилди. Ёритилган мавзуда радиочастота спекторини назорат қилишда олиб бориладиган ўлчов ишларни ва пеленг хизматини амалга оширишда фойдаланиладиган портатив DDF-007, FSH 3/6/18 ўлчов приборлари ҳамда уларнинг имкониятлари бўйича кенг қамровли маълумотлар берилди. Машғулотни амалий қисмида ушбу приборлар ёрдамида ўлчов ишлари ўтказилди, кўрсатгичлар таҳлил қилинди. Шунингдек ички меёрий хужжат талаби мувофиқ натижаларни расмийлаштириш бўйича тушунчалар берилди.

Тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга амалий жиҳатдан жавоб олдилар ва ўзаро малака алмашиш жараёнида йўналишларига доир фойдали маълумотларга эга бўлдилар.

Тайёрлади: ТРНС етакчи муҳандиси - Т.Хидоятов

 

Faylni tanlang