"EMMM" DUK yangiliklari

Ходимларнинг техник савиясини ошириб бориш мақсадида амалга оширилган ишлар

Ходимларнинг техник савиясини ошириб бориш, уларни билим даражасини мустаҳкамлаш мақсадида корхонамизнинг малакали мутахассислари томонидан доимий равишда режа асосида ойлик техник ўқув машғулотлар олиб борилади.

Ана шундай ўқув машғулотлардан навбатдагиси жорий йилнинг 20 апрель куни техник радио назорат станцияси тренинг базасида ўтказилди. Унда техник мутахассислардан ташкил топган мухандис-техник ходимлар жамоаси фаол иштирок этди.

Ўқув машғулот техник радионазорат станцияси етакчи муҳандиси Хидоятов Турғун томонидан тайёрланган мавзу асосида олиб борилди. Ёритилган мавзуда ер усти рақамли телевидение стандартлари бўлмиш Digital Video Broadcasting-Terrestrial «DVB-T», «DVB-T2» ва уларнинг ўзаро фарқлари бўйича маълумотлар берилди.

Машғулотнинг амалий қисмида EFL-340 олиб юрилувчи портатив ўлчов прибори ёрдамида рақамли телесигнални BER, MER, CBER каби сифат кўрсатгичлари бўйича ўлчов ишлари ўтказилди ва кўрсатгичлар таҳлил қилинди. Бундан ташқари ўлчов ишларини натижаларини корхонанинг ички норматив хужжати асосида расмийлаштириш бўйича маълумотлар келтирилди.

Тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига амалий жиҳатдан жавоб олдилар ва рақамли ТВ узатиш бўйича ўзларининг билимларини мустахкамладилар. Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки бундай техник машғулотлар келажакда ЭМММ мухандис-техник ходимларни малакасини ошишига хизмат қилади.

ТРНС етакчи муҳандиси - Т.Хидоятов

Faylni tanlang