"EMMM" DUK yangiliklari

Ходимларнинг техник савиясини ошириб бориш мақсадида амалга оширилган ишлар

Ахборот телекоммуникация технологияларини жадаллик билан
ривожланиб бораётганлиги бу реал холат албатта. Республикамиз
иқтисодиётнинг реал секторларида ва аҳолига тақдим этилаётган алоқа
хизматлари ҳамда интерфаол хизмат турлари ортиб бормоқда. Шу билан бирга
алоқа хизмати сифатига бўлган талаб ҳам ортмоқда.
Маълумки телекоммуникация технологияларидан унумли фойдаланиш
ва тўғри ишлатиш шу соҳа мутахассисларидан етарли билимни талаб этади.
Шундай экан ҳар бир мутахассис ўз устида ишлаши соҳа янгиликларини
ўзлаштириши корхона учун муҳим аҳамиятга эга.
ЭМММ ДУК ўзининг муҳандис-техник ходимларини доимий равишда
билим ва малакаларини ошириб боришларига катта этибор бериб келмоқда.
Корхона томонидан марказлашган холда ташкиллаштирилган курсларни олиб
борилиши бунга мисол бўла олади.
Худди шундай курслардан бири жорий йилнинг 28-31 май кунлари
ташкиллаштирилди. Курс тингловчилари Қорақалпоғистон Республикаси ва
вилоят ЭММХ ходимларидан иборат бўлган радиооператорлар жамоасидан
ташкил топди.

Тингловчилар алоқа тизимини замонавий стандартлари DVB-T, DVB-T2,
WiMax, LTE 4G, 5G ва уларнинг имкониятлари, MPEG сиқиш тизимини
ишлатган холда рақамли каналларни кодлаш ва мултиплексорлаш, рақамли
телеузатгичларни тузилиши ишлаш принципи, рақамли телевиденияда
қўлланиладиган рақамли модуляция турлари ҳамда радиомониторингмаълумотлар базасини таъминот дастурини ишлаши ва унинг хавсизлиги
мавзуларида маълумотларга эга бўлдилар.

Маъруза мавзулари корхонамизнинг мутахассислари А.Исмоилов,
Ф.Ахунов, Б.Абдуназаров, Т.Хидоятов, Б.Обидовлар томонидан тайёрланди ва
таништирилди.
Олиб борилган ўқув машғулотлари якунида тингловчиларни эгаллаган
билимлари тест асосида баҳоланди ва якуний натижаларга кўра уларга
тавсиялар берилди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки бундай ўқув машғулотлар муҳандис
ходимларни техник салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилиши,
шубҳасиз.


ТРНС етакчи муҳандиси - Т.Хидоятов

 

Faylni tanlang