"EMMM" DUK yangiliklari

2018 йил 18 апрелда ЭМММ ДУК бошлиқ ўринбосари томонидан Бухоро вилоятида жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабули ўтказилди

ЭМММ ДУК бошлиқ ўринбосари - А.Х.Хашимходжаев йиғилиш қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланганлиги ва ушбу йилда Давлат дастурига киритилган соҳага оид устивор вазифаларни ўз вақтида ва оқилона ижросини таъминлаш энг муҳим вазифалардан эканлигини тушунтириб ўтди.

Ўзбекистон Республикасидаги соҳага тегишли бўлган қонунлар, яъни “Алоқа тўғрисида”ги, “Радиочастота спетри тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 7 декабрда 1531-сон билан Давлат рўйхатидан ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси худудида радиочастота спектри ва радиоэлектрон воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 23 декабрда 1532-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Радиэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси худудида олиш (бериш), қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет эллардан олиб кириш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этишда вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида”ги Низомларининг мазмун-моҳияти тўғрисида тадбир иштирокчиларига атрофлича тушунчалар ва радиоэлектрон воситларга фойдаланиш учун рухсатномалар бериш тартибини соддалаштириш ҳақида маълумот берди.

 

Муаллиф – Одилов Р.Ю.

Faylni tanlang