"EMMM" DUK yangiliklari

Жисмоний ва юридик шахслардан тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш тўғрисида

Алоқа сохасидаги турли ташкилотлар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси уяли алоқа операторлари фаолияти юзасидан жисмоний ва юридик шахслардан тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш мақсадида 2017 йил январ ойида Электромагнит мослашув маркази Техник радионазорат станцияси ва Электромагнит мослашув хизматлари қошида шу масалалар билан шуғулланувчи ишчи гурухлар тузилган. Ишчи гуруҳ уяли алоқа операторлари фаолиятининг объектив баҳолаш ва тегишли худуддаги муаммоларни ҳал қилиш имконини бермоқда.

2017 йил биринчи ярим йиллигида уяли алоқа операторлари тақдим этаётган хизматлар юзасидан ЭМММ ДУКга Ягона Давлат интерактив хизматлар портали, Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси, ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида давлат инспекциясидан Республика бўйича 536 шикоят келиб тушди ва тегишли ваколатли органлар билан ҳамкорликда кўриб чиқилди. Ҳар бир шикоят юзасидан ўлчов ишлари амалга оширилиб, муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли хулосалар тайёрланган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, келажакда кўпчилик аҳолимиз Давлат портали ёрдамида турли муаммолар ечимини топади, ЭМММ ДУК ходимлари эса соҳамиз муаммоларини ҳал қилиш йўлида юртимиз равнақига ўз ҳиссаларини қўшиб боришдан мамнун.

ТРНС 2-тоифали муҳандиси А.Жданов

ТРНС 1-тоифали муҳандиси Ф.Ахунов

Faylni tanlang