"EMMM" DUK yangiliklari

Қорақалпоғистон Республикаси Электромагнит мослашув хизматидаги спорт ва соғломлаштириш тадбирлари хақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ‑6099‑сон фармони ҳамда “ЭМММ” ДУКнинг 2020 йил 19 ноябрдаги 244‑сон буйруғи асосида Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ҳудудий бўлинмалар ходимларининг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланиши учун кенг имкониятлар яратилган.

Имкониятдан тўғри фойдаланаётган ходимларимиз соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида спортнинг мини футбол ва сузиш турлари билан мунатазам шуғулланиб келишмоқда.

“Электромагнит мослашув маркази” ДУКнинг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш” чора-тадбирлари режасига асосан хизматимиз ходимлари ўртасида спортнинг шахмат ва шашка тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақа қизғин ва кўтаринки рухда ўтди. Ғолиблар фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ташкил этилган спорт машғулотлари ва мусобақалар, ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириб, бўш вақтларини мароқли ўтишига шароит яратмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ЭММХ

 

 

 

 

Faylni tanlang