"EMMM" DUK yangiliklari

2018 йил 27 июнь куни юридик ва жисмоний шахсларни мурожаатлари бўйича Андижон шаҳрида ЭМММ ДУК бошлиғи ўринбосарининг сайёр қабули бўлиб ўтди.

ЭМММ ДУКнинг юридик ва жисмоний шахсларни сайёр қабул қилиш жадвалига мувофиқ 2018 йил 27 июн куни Андижон шахрида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда юридик ва жисмоний шахсларни сайёр қабул қилиш ЭМММ ДУК бошлиғи ўринбосари Хашимходжаев Авазбек Хабибуллаевич томонидан олиб борилди.

Сайёр қабул жараёнида қатнашчилар корхонанинг фаолияти ва вазифалари ҳамда ўтган давр давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотга эга бўлдилар. Шундан сўнг йиғилиш қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йил «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан ушбу йўналиш бўйича корхона томонидан тузилган дастур асосида 2018 йил 1-чорак давомида амалга оширилган ишлар ҳамда алоқа соҳасини ривожлантиришга оид масалалар муҳокама қилинди. Давлат дастурига киритилган соҳага оид устивор вазифаларни ўз вақтида ва оқилона ижросини таъминлаш энг муҳим вазифалардан эканлигини ва уни хаётга тадбиқ этиш режаларини тушунтириб ўтилиб муҳокама қилинди.
    

Ўзбекистон Республикасидаги соҳага тегишли бўлган қонунлар, яъни “Алоқа тўғрисида”ги, “Радиочастота спетри тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 7 декабрда 1531-сон билан Давлат рўйхатидан ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси худудида радиочастота спектри ва радиоэлектрон воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 23 декабрда 1532-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Радиэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси худудида олиш (бериш), қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет эллардан олиб кириш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этишда вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида”ги Низомларининг мазмун-моҳияти тўғрисида тадбир иштирокчиларига атрофлича тушунчалар ва радиоэлектрон воситларга фойдаланиш учун рухсатномалар бериш тартибини соддалаштириш ҳақида маълумот берди.


Йиғилиш давомида мобил алоқа операторлари, симли телевидение узатувчилари, радиохаваскорлар ва бошқа қатнашувчилар томонидан соҳани ривожлантириш ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш жараёнларини амалга ошириш бўйича айрим муаммоларга дуч келаётганликларини айтиб ўтдилар ва бу муаммоларни ечиш ёлларини ўзъаро мухокамага кўйилиб тушинтиш ишлари олиб борилди. Хужжатларни расмийлаштирилишида айрим қонун хужжатларига ўзгартиришлар киритилиши ҳамда янги технологиялар учун янги қонун хужжатлари ишлаб чиқлиши тўғрисида таклифлар берилди ва узъаро мухокама қилинди.

    

ЭМММ ДУК бошлиғи ўринбосари А.Х.Хашимходжаев йиғилишда муҳокама қилинган масалалар эътиборсиз қолдирилмаслигини таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга бундай йиғилишлар келажакда кўпроқ ташкил қилинишини маълум қилди.

Андижон вилояти тармоқ администратори У.Б.Шодмонов.

Faylni tanlang