"EMMM" DUK yangiliklari

Алоқа соҳасида юридик ва жисмоний шахсларни мурожаатлари бўйича 2017 йил 24 май куни Андижон шаҳрида ЭМММ ДУК бошлиғи ўринбосарининг сайёр қабули бўлиб ўтди

ЭМММ ДУКнинг юридик ва жисмоний шахсларни сайёр қабул қилиш жадвалига мувофиқ 2017 йил 24 май куни Андижон шахрида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда юридик ва жисмоний шахсларни сайёр қабул қилиш ЭМММ ДУК бошлиғи ўринбосари А.Х.Хашимходжаев томонидан олиб борилди.

Сайёр қабул қилиш жараёнида қатнашчилар корхонанинг фаолияти ва вазифалари ҳамда ўтган давр давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотга эга бўлдилар. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан ушбу йўналиш бўйича корхона томонидан тузилган дастур асосида 2017 йил 1-чорак давомида амалга оширилган ишлар ҳамда алоқа соҳасини ривожлантиришга оид масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида қатнашувчилар соҳани ривожлантириш ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш жараёнларини амалга ошириш бўйича айрим муаммоларга дуч келаётганликларини айтиб ўтдилар. Рухсатномалар расмийлаштирилишида айрим қонун хужжатларига ўзгартиришлар киритилиши ҳамда янги технологиялар учун янги қонун хужжатлари ишлаб чиқлиши тўғрисида таклифлар берилди.

ЭМММ ДУК бошлиғи ўринбосари А.Х.Хашимходжаев йиғилишда муҳокама қилинган масалалар эътиборсиз қолдирилмаслигини таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга бундай йиғилишлар келажакда кўпроқ ташкил қилинишини маълум қилди.

Андижон вилояти тармоқ администратори У.Б.Шодмонов.

Faylni tanlang