"EMMM" DUK yangiliklari

Наманганда ўтказилган сайёр қабул тўғрисида!

2017 йил 28 февраль куни Наманган вилояти, Наманган шахридаги Ёшлар марказида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” доирасида Ўзбекистон Республикаси Ахборот Технологиялари ва Коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбарлари томонидан сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулни Ўзбекистон Республикаси Ахборот Технологиялари ва Коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Иброхим Джураев олиб борди.

Вазир ўринбосари Иброхим Джураев вилоятдаги алоқа соҳаси хусусида ижобий фикрларни билдирган холда, хали бу борада қилиниши зарур бўлган ишларнинг мавжуд эканлигига алохида эътибор қаратди.
Ташкил этилган сайёр қабулга вазирлик таркибидаги корхоналар, ташкилотлар раҳбар ва ишчи ходимлари, алоқа соҳасига йўналтирилган коллеж ўқитувчилари ва ўқувчилари ҳамда вилоятимиздаги тадбиркорлардан иборат жаъми 300 га яқин иштирокчилар қатнашдилар. Қабул давомида қатнашчилар томонидан соҳага оид 30 дан ортиқ саволлар бўлди. Уларда асосан алоқа иши билан боғлиқ, чунончи, интернет ва IPTV хизматлари, рақамли телевидения, мобил алоқа, шунингдек тадбиркорликни йўлга қўйиш борасидаги масалалар кўтарилди ҳамда ушбу саволларга атрофлича жавоблар олинди.

Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунининг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда соҳага оид келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби бўйича тушунтиришлар бериб ўтилди. Мурожаатларни ўз вақтида хал этиш учун, тегишли идоралар зиммасига юклатилиниб, назоратда туриши эслатилди.

Тадбирда иштирок этган Наманган вилояти ЭММХ ходимлари ҳам тадбир иштирокчилари томонидан берилган саволларга жавоб бериб фаол иштирок этдилар

Вазир ўринбосари ўтказилган сайёр қабул давомида барча ёритиб ўтилган масалалар, берилган саволлар ва таклифлар юзасидан белгиланган тартибда чора-тадбирлар амалга оширилишини таъкидлаб, айрим масалалар юзасидан Наманган вилоятидаги ташкилот ва корхоналар рахбарларига топшириқлар бериб ўтди.

Наманган вилояти ЭММХ тармоқ администратори Фарход Журинов

Faylni tanlang