"EMMM" DUK yangiliklari

Хоразм вилояти ЭММХ ярим йиллик иш натижалари

Хоразм вилояти электромагнит мослашув хизмати иш фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳамда Электромагнит мослашув марказининг қарорлари, кўрсатмалари ва буйруқлари, шунингдек йиллик ва ойлик иш режалари асосида олиб бормокда.

 

Хоразм вилояти электромагнит мослашув хизмати ходимларининг техник даражаларини ва малакаларини такомиллаштириш мақсадида тасдиқланган режага асосан доимий равишда қонунчилик, меъёрий ҳужжатлар ва алоқа назарияси бўйича саволлар бўйича техник ва амалий машғулотлар ўтказилиб келинмоқда.

Ҳар ойда Хоразм вилояти радионазорат пункти, мобил станция ҳамда тезкор қидирув муҳандисларининг ойлик иш режалари тузилиб, ушбу режалар бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Тасдиқланган ойлик режаларга асосан Хоразм вилояти рўйхатига олинган барча радиоэлектрон воситалар, радиоузаткич ва телеузаткичларнинг техник кўрсаткичлари доимий радионазорат пунктида ва мобил станцияда назорат қилиб келинмоқда.

2018 йилнинг I ярим йиллиги мобайнида эфирда 8 та ноқонуний ишлаётган узаткичлар чиқишлари кузатилди ва 4 та ноқонуний ишлаётган узаткичлар аниқланди. Ўтказилган радиомониторинг тадбирлари давомида 755 та радиоэлектрон воситаларнинг техник кўрсаткичлари, 49 та тақдим этиладиган частоталар бандлиги, 58 та лойиҳалаш ва қуриш учун берилган радиоэлектрон воситалар назорат қилинди. 71 та қурилиши тугалланган объектларни қабул қилишда қатнашилди. 75 та эҳтимолий индустириал радиохалақитлар манбалари текширилди. Шундан 29 та трансформаторли станциялар, 31 та электр узатиш линиялари, 14 та автоуловлар ва 1 та кабел телевидения студияси.

2018 йилнинг I ярим йиллиги мобайнида радиохалақит манбаларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди. Шулардан 2 та талабнома Хоразм вилояти электромагнит мослашув хизматига келиб тушди ва ушбу радиохалақит тўғрисидаги талабномалар ўз муддатида кўриб чиқилди.

Ноқонуний фойдаланилаётган радиоэлектрон воситаларни аниқлаш ва уларга тегишли чоралар кўриш бўйича ҳуқуқтартибот иидоралари билан ҳамкорликда ишлаш яхши йўлга қўйилган. Хисобот даврида 75 та тадбир ўтказилди ва ўтказилган тадбирлар давомида 133 та радиоэлектрон воситлар аниқланди. Шундан 132 таси ҳуқуқтартибот идоралари томонидан вақтинча олиб қўйилган, 1 та радиоэлектрон восита иш фаолияти тўхтатилган.

Радиоэлектрон воситаларни олиб кириш, тарқатиш ва фойдаланиш бўйича ўрнатилган тартибини сақлаш мақсадида аҳоли хамада РЭВ курилма фойдаланувчилари ўртасида доимий равишда тушунтириш-профилактика ишлари ўтказилмоқда ва радиоэлектрон воситаларни рўйхатга олиш, фойдаланиш борасида тушунтиришлар бериб келинмоқда.


 

Хоразм вилояти ЭММХ бошлиғи - Ш.Садуллаев

Faylni tanlang