"EMMM" DUK yangiliklari

Қашқадарё вилояти ЭММ хизматидаги навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 19 майдаги 24-8/3050 сонли хатига асосан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали ва Қашқадарё вилояти ЭММ хизмати ўртасида маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш бўйича режаси тасдиқланган.Ушбу режага мувофиқ, 2017 йил 5 октябр куни Қашқадарё вилояти ЭММ хизмати барча ходимлари иштирокида университетнинг Қарши филиали гуманитар ва ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчилари томонидан навбатдаги маънавий-маърифий семинар ташкил этилди.

Семинар “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси” мавзусида бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчилари ўзларини ушбу мавзу юзасидан фикр мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Шунингдек тадбирда ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларда давра суҳбатини олиб бордилар.

Қашқадарё вилояти ЭММ хизматитармоқ администратори Кудратов А.А.

Faylni tanlang