"EMMM" DUK yangiliklari

ТАТУ Нукус филиали ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежларида мутахассислар томонидан ўтказилган ўқув машғулотлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2015 йил 25 декабрдаги «Вазирлик тизимидаги акциядорлик компаниялари, жамиятлари, корхона ва муассасаларнинг соҳа таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш тўғрисида»ги 335-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, 2017 йил давомида ТАТУ Нукус филиали ва соҳа касб-ҳунар коллежлари бўйича мутахассислар томонидан 4та ўқув машғулотлар ўтказиш режалаштирилган эди.

Шундан, жорий ойда 2-та ўқув масканда, яъни Хўжайли алоқа касб-ҳунар коллежида «Интернет ва компьютер локал тармоқлари», ва «Кенг полосали симсиз уланиш тизимлари бўйича умумий тушунчалар», ҳамда ТАТУ Нукус филиалида «Рақамли телевидение узатиш тизимлари. DVB-T2 ер усти рақамли телевидение стандарти» ва «Сотали мобил алоқа тизимининг III чи ва IV чи авлод стандартлари» мавзулари бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди. Маърузалар давомида ўқувчи ва талабаларнинг қизиқтирган саволлари бўйича мутахассислар томонидан бир қанча тушунчалар бериб ўтилди.

 

ҚорақалпоғистонРеспубликаси ЭММХ.

Faylni tanlang