"EMMM" DUK yangiliklari

Навоий вилояти Электромагнит мослашув хизматида фуқаро муҳофазасини ўтказиш тадбири.

2017 йил 24 июль куни Навоий вилояти Электромагнит мослашув хизматида “Кучли таъсир этувчи заҳарли моддалардан аҳолини муҳофаза қилишни ташкиллаштириш. Шахсий ҳимоя воситалари” мавзуларида амалий машғулот ўтказилди.

Тадбирни Навоий вилояти ЭММХ фуқаро муҳофазаси бошлиғи И.Ю.Махмудов мамлакатимиз фуқаролари ва ҳудудини ҳар томонлама ҳимоялаш, юртимиз ободлиги, халқимиз фаровонлигини таъминлаш мақсадида ҳукуматимиз томонидан бир қатор фармойишлар, қонунлар, қарорлар ишлаб чиқилганлиги, аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг ўзига хос ҳуқуқий-меъёрий асослари мавжудлиги хақидаги кириш сўзи билан очди.

Навоий вилояти ЭММХ мухандиси Ж.Каримов ходимларга шахсий ҳимоя воситалари, улардан фавқулодда ҳолатларда тўғри фойдаланиш хақида тушунчалар берди.

Шундан сўнг, шартли "Кимёвий хавф!" сигнали берилди.

Кучли заҳарли кимёвий моддалар тарқалганда, кимёвий заҳарланган ҳудудлардан жароҳатланганларни ва кучли кимёвий таъсирга тушиб қолган фуқароларни хавфсиз жойга олиб бориш ва уларга тиббиёт ходимлари келгунича биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш каби вазифалар топширилди. Ҳар бир ходим ўз вазифаларини аъло даражада бажардилар. Юзага келган фавкулодда вазиятларни бартараф этишда барча фаоллик билан қатнашдилар.

Тадбир якунида, ЭММХ ходимлари фуқаро муҳофазаси бошлиғига бажарилган ишлар ҳақида тўлиқ маълумот бердилар.

Навои вилояти ЭММХ болишиғи – И. Махмудов

Faylni tanlang