"EMMM" DUK yangiliklari

Ўзбекистон вакиллари Европада

«Ўзбекистон-Германия» дўстлик жамияти 1998 йилнинг 27 ноябрида ташкил этилиб Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган бўлиб унинг асосий вазифаси икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, маданий-маърифий алоқаларини ривожлантириш, Германияда Ўзбекистон Республикасини иқтисодий, маданий-маърифий ва илмий муносабатларда ишончли хамкор сифатида таништириш, шунингдек демократик асослардаги мустақил давлат эканлигини намоён қилиш мақсадларига қаратилган, бундан ташқари жамият ўз низоми вазифаларига асосланиб фаолият юритади.

 

«Ўзбекистон-Германия» дўстлик жамияти ўз-ўзини бошқарувчи нодавлат-нотижорат ташкилий тузилма бўлиб, Ўзбекистон - Германия халқлари ўртасидаги маданий-маърифий алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилади.

«Ўзбекистон-Германия» дўстлик жамияти доимо илм-фан, маданият, санъат, маърифат ва тадбиркорлик сохасида хамкорларни излаб топишга ва шу орқали мамлакатда қулай инвестицион муҳит яратишга интилади.

2017 йилнинг 27 ноябрдан 4 декабргача Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги таркибига кирувчи соҳа корхона ва ташкилотларидан бир гуруҳ вакиллар «Ўзбекистон-Германия» дўстлик жамияти томонидан ташкил этилган саёхат сафарига  асосан Европа давлатларига ташриф буюришди. Кўп йиллик ҳалол меҳнати, корхона ривожига қўшган улкан ҳиссаси инобатга олиниб Сирдарё вилояти электромагнит мослашув хизмати  бошлиғи - Хожаниязов Илхом Ахмедовичга ҳам Европа давлатларига Ўзбекистон делегацияси таркибида хизмат сафарини амалга ошириш насиб этди.

Илхом Ахмедович битта корхонада (ЭМММ ДУКда) 37 йилдан бери ишлаб келмоқда, ўзининг меҳнат фаолияти давомида Фарғона, Бухоро, Самарканд, Жизаах вилоятлари раҳбари бўлиб ишлаган, хозирги кунда эса Сирдарё вилояти электромагнит мослашув хизмати раҳбари бўлиб ишлаб келмоқда.

Қайси вилоятда раҳбарлик қилмасин Илхом Ахмедович аввало барча мутахассислар томонидан ишни тўғри ташкил этишга, касб махоратларини мунтазам равишда ошириб боришга, корхона ходимлари орасида ўзаро ҳурматга асосланган соғлом дўстона муҳитни шакиллантиришга, барча ходимларни  корхонамиз олдида турган мақсад сари сафарбар этишга доимо катта эътибор бериб келган.

Республикамизнинг вилоят электромагнит мослашув хизмати ходимлари Илхом аканиўзининг устози деб билишади. Биз шогирдлари ҳам Хожаниязов Илхом Ахмедович айнан Сирдарё вилояти электромагнит мослашув хизмати раҳбари эканлигидан  фаҳрланамиз!

Сирдарё вилояти ЭММХ 1-тоифали муҳандиси - Раимджанов Ж.С.

Faylni tanlang