"EMMM" DUK yangiliklari

Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш – устувор вазифа

Сирдарё вилояти хуқуқ-тартибот органлари ходимлари билан ҳамкорликда 2017 йилда режалаштирилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2015 йил 7 майда №1532-сон билан рўйхатга олинган «Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет эллардан олиб қириш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этишда вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида Низом»нинг ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йил 27 апрелда Сирдарё вилояти ЭММХ ходимлари томонидан Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармасининг барча профилактика инспекторлари учун ўқув семинари ўтказилди.

Мазкур семинарда ҳуқуқбузарликларнинг самарали профилактикасини амалга ошириш давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотлари, шунингдек хўжалик бошқаруви органларининг устувор вазифаси эканлиги таъкидлаб ўтилди. Амалга оширилаётган профилактика чора-тадбирларининг мазмун-моҳияти ҳақидаги маълумотларни аҳолига етказиш масалаларида оммавий ахборот воситалари билан фаол ҳамкорлик қилиш, Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи имкониятларидан кенг фойдаланиш, содир этилган ҳуқуқбузарликлар ва уларни бартараф этиш жараёни тўғрисида кенг жамоатчиликни тезкор хабардор қилиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек семинарда, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 152-моддаси иккинчи ва учинчи қисмлардаги «Радиоэлектрон воситалари ёки юқори частотали қурилмаларни тайёрлаш, олиш, сотиш ёки ўзгага доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш учун бериш тартибини бузиш» бўйича ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ваколат бериб қўйилган - ички ишлар органлари томонидангина маъмурий йўл билан ушлаб туришни амалга ошириш мумкинлиuи таъкидлаб ўтилди.

Ўқув семинари иштирокчилари радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасидаги ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил ва асосланган жавоблар олишди. Шунингдек, Сирдарё вилояти ҳудудида радиочастота спектридан фойдаланишда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ҳамкорликни янада яхшилаш бўйича қарор қабул қилинди.

Сирдарё вилояти ЭММХ Тармоқ администратори - О.А.Остонақулов

Faylni tanlang