Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4954-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Электромагнит мослашув маркази” ДУКда “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш” чора-тадбирлари режасига асосан корхона ходимлари ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича жорий йилнинг 23 апрель куни мусобақа ўтказилди.
Мусобақада жами 10 нафар корхона ходимлари қатнашдилар.
Натижада:
1-ўрин Мирмахмуд Назаров;
2-ўрин Хожиакбар Турсунов;
3-ўрин Баходир Назаровлар “Электромагнит мослашув маркази” ДУК ходимлари ўртасида ўтказилган шахмат турнирида фахирли ўринларни эгаладилар:
ва фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
“ЭМММ” ДУК спорт тарғиботчиси-Р.Ганиев