"EMMM" DUK yangiliklari

Жиззах вилояти ҳудудида ЙХХБ ҳамкорлигида рейдлар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йилдаги 499-сон қарорига мувофиқ радиочастота спектридан унумли фойдаланиш ҳамда радиочастота спектрини индустриал радиохалақитлардан ҳимоя қилиш мақсадида 2017 йил учун тасдиқланган режага асосида Жиззах вилояти Электромагнит мослашув хизмати томонидан Жиззах вилояти ЙХХБ ЙПХ ҳамкорлигида жорий йилнинг 27 феврал куни Ғаллаорол тумани ҳудуди «Сангзор 15» ЙПХ масканида автоуловларнинг двигателларидан чиқаётган индустриал радиохалахитларни меъёрлари бўйича техник ўлчов ишларини амалга ошириш ва автоуловларга радиоэлектрон воситаларни ўрнатилишини қонунийлигини аниқлаш юзасидан қўшма-рейд ўтказилди.

Ўтказилган рейд жараёнида вилоят йўл харакати хавфсизлиги бошқармаси йўл патрул хизмати ходимлари томонидан «Сангзор 15» ЙПХ масканидан харакатланаётган автоуловлар ўрнатилган тартибда тўхтатиб берилди. Шундан сўнг Электромагнит мослашув хизмати мутахасислари тўхтатилган автоулов хайдовчиларига ўзларини таништириб тегишли тушунчалар беришди. Шу билан бирга автоулов хайдовчилари иштирокида автоуловлардан тарқалаётган индустриал радиохалахит меъёрлари бўйича тегишли ўлчаш ишлари олиб борилди.

Амалга оширилган техник ўлчов натижаларига кўра олинган маълумотлар баённомалар тузилиб автоулов хайдовчиларига тегишли кўрсатмалар берилди. Шу билан бирга радиоэлектрон воситаларни автоуловларга ўрнатиш ҳолатларини қонунийлигини текшириш мақсадида антенна қисмлари ўрнатилган автоуловларни аниқлаш юзасидан кузатув ишлари амалга оширилди. Кузатув жараёнида радиоэлектрон воситаларнинг антенна қисмлари ўрнатилган автоуловлар аниқланмади.

Ушбу ўтказилган рейд натижасида радиоэлектрон воситаларни автоуловларга ноқонуний равишда ўрнатиш ва фойдаланиш ҳолатларини содир этиш олди олинди ҳамда радиочастота спектри индустриал радиохалақитлардан ҳимоя қилинди.

Жиззах вилояти ЭММХ бошлиғи – Д. Усманов

Faylni tanlang