"EMMM" DUK yangiliklari

Хоразм вилояти ЭММХда «Фуқаро муҳофазаси» бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди

Хоразм вилояти Электромагнит мослашув хизмати ва Хоразм вилояти Фавқулодда Вазиятлар Бошқармаси ўртасида тузилган шартномага асосан 2019 йил 30 апрель куни “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш” тўғрисида ўқиш ташкил этилди. Ушбу ўқишни Хоразм вилояти Фавқулодда Вазиятлар Бошқармаси аҳолини ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш маркази ходими Жасур Собирович Назаров ва қутқурувгуруҳи ходими катта сержант Руслан Отаназарович Ибрагимов олиб боришди.

Ўқиш жараёнида зилзила рўй берганда, сел хавфи туғилганда ва содир бўлганда аҳолининг тўғри ҳаракат қилиши, Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ва хавф солганда аҳолини кўчириш ҳақида батафсил маълумотлар беришди.

Шунингдек, ўқув машғулотлари вақтида Хоразм вилояти Фавқулодда Вазиятлар Бошқармаси махсус қутқарув гуруҳи ҳам иштирок қилди ҳамда фавқулодда вазиятлар вақтида асбоб ускуналардан қаерда ва қандай фойдаланиш кераклигини амалий кўрсатиб беришди.

Ўқув семинари қатнашчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил ва асосланган жавоблар олишди.

Хоразм вилояти ЭММХ муҳандиси А.Палёзов

Faylni tanlang