"EMMM" DUK yangiliklari

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари иштирокида ўқув семинар тадбири ташкил қилинди

Хуқуқ тартибот органлари билан хамкорликда фаолият олиб бориш режасига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет элдан радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш назоратини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Электромагнит мослашув хизмати мутаҳассислари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси хизмати ходимлари иштирокида «Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет элдан олиб кириш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этишда вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида»ги Низом, «Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет элдан келтириш тартиби тўғрисидаги» Низом ва «Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни божхона хизматидан олиб ўтиш тартиби тўғрисида»ги низом ва бошқада соҳамизнинг қонун ости ва меъерий ҳужжатлари талаблари билан таништириш ва мулоҳазалар ўтказиш мақсадида ўқув семинари ташкил этилди.

Ўқув семинар давомида Қорақалпоғистон Республикаси Электромагнит мослашув хизмати II-тоифали муҳандислари А.Картбаев ва Н.Наримовлар томонидан ўз чиқиши давомида презентацион материалларни намойиш этдилар. Бунда, божхона хизмати ходимлари иштирок этиб, уларга Республика ҳудудида РЭВ ва ЮЧҚларни сотиб олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), фойдаланиш ҳамда чет эллардан олиб кириш тартиби бўйича бир қатор тушунчалар бериб ўтилди. Семинар қатнашчилари «Радиочастота спектридан фойдаланишни тартибга солиш, радиомониторинг ташкил этиш ва электромагнит мослашувни таъминлаш йўналишида» ўзлари қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олдилар.

Коракалпоғистон Республикаси ЭМММ хизмати бошлиғи- Реимов И.

Faylni tanlang