"EMMM" DUK yangiliklari

Гулистон шаҳрида ўқув семинар ўтказилди

2018 йил 3 март куни Сирдарё вилояти электромагнит мослашув хизмати ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти Сирдарё вилояти бошқармасида ўқув семинар ўтказилди.

Мазкур семинарда мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида улкан ишлар амалга оширилганлиги таъкидлаб ўтилди. Кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этилиши, йилдан йилга солиқ турларини такомиллаштирилиши ва солиқ юкини камайтирилиши, махсулотларни сертификатлаштириш ва стандартлаштириш тизимини такомиллаштирилиши, тадбиркорларга кредит ва микро-кредитлар ажратилиши эвазига мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳити яратилганлиги эътироф этилди.

Мамлакатимизда яратилган барча қулай шарт-шароитларга қарамасдан айрим юридик ва жисмоний шахслар томонидан Сирдарё вилояти ҳудудига мобил сотали алоқа телефонларини ноқонуний равишда олиб кириш ва уларни сотиш ҳолатлари учраб турганлиги айтиб ўтилди.

Семинар доирасида Ўзбекистон Республикасида белгиланган қонунчиликка асосан Сирдарё вилояти ҳудудига мобил сотали алоқа телефонларини ноқонуний олиб кириш ва уларни сотиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида бу йўналишда назоратни кучайтириш бўйича қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Радиочастоталар бўйича Давлат Комиссиясининг 2008 йил 28 октябрдаги 3/4-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотали алоқа мобил телефонларини сотиш ҳақида»ги Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мобил сотали алоқа телефонларини рухсат этувчи ҳужжатларни расмийлаштирмасдан сотиш ва фойдаланиш, қуйидаги шартлар бажарилганда амалга оширилиши белгилаб қўйилган:

  • Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган тартиб асосида олинган мувофиқлик сертификатининг мавжуд бўлиши;

  • мобил сотали алоқа телефонларини олиб кириш учун радиочастота органлари томонидан ўрнатилган тартибда берилган рухсатноманинг мавжуд бўлиши.

Сирдарё вилояти ЭММХ тармоқ администратори – Остонақулов О.

Faylni tanlang