"EMMM" DUK yangiliklari

Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармасида ўқув семинари ўтказилди

2017 йил 21 апрель куни Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармасида Сирдарё вилояти ЭММХ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон Қарори билан тасдиқланган «Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (узатиш), лойиҳалаштириш, қуриш (ўрнатиш), фойдаланиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тартиби тўғрисидаги Низом» талабларини ижро этиш, шунингдек Сирдарё вилояти хуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан ҳамкорликда 2017 йилда режалаштирилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида ўқув семинарии ўтказилди.

Мазкур семинарда Ўзбекистон Республикасидакичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида улкан ишлар амалга оширилганлиги таъкидлаб ўтилди. Кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этилиши, йилдан йилга солиқ турларини такомиллаштирилиши ва солиқ юкини камайтирилиши, махсулотларни сертификатлаштириш ва стандартлаштириш тизимини такомиллаштирилиши, мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳити яратилганлиги эътироф этилди. Шунингдек, мазкур тадбирда Сирдарёвилояти ЭММХ ва Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаларининг ўзаро ҳамкорлиги масалалари муҳокама этилди.

Ўқув семинари иштирокчилари радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасидаги ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил ва асосланган жавоблар олишди.

Семинар доирасида Сирдарё вилояти ҳудудида радиоэлектрон воситаларни (мобил телефонларни) сотиш учун керакли хужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида тадбиркорлик субъектлари орасида мунтазам равишда тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Радиочастоталар бўйича Давлат Комиссиясининг 2008 йил 28 октябрдаги 3/4-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотали алоқа мобил телефонларини сотиш ҳақида»ги Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мобил сотали алоқа телефонларини рухсат этувчи ҳужжатларни расмийлаштирмасдан сотиш ва фойдаланиш, қуйидаги шартлар бажарилганда амалга оширилиши белгилаб қўйилган:

- Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган тартиб асосида олинган мувофиқлик сертификатининг мавжуд бўлиши;

- мобил алоқа телефонларини олиб кириш учун радиочастота органлари томонидан ўрнатилган тартибда берилган рухсатноманинг мавжуд бўлиши.

Муаллиф: Сирдарёвилояти ЭММХ 1-тоифали муҳандиси - Раимджанов Ж.С.

Faylni tanlang