"EMMM" DUK yangiliklari

Давлат божхона қўмитасининг Бухоро вилояти бошқармасида ўқув семинари ўтказилди

2019 йил 29 июнь куни Давлат божхона қўмитасининг Бухоро вилояти бошқармасида Бухоро вилояти ЭММХ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон Қарори билан тасдиқланган «Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (узатиш), лойиҳалаштириш, қуриш (ўрнатиш), фойдаланиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тартиби тўғрисидаги Низом» талабларини ижро этиш, шунингдек Бухоро вилояти ҳуқуқ тартибот идоралари билан ҳамкорликда 2019 йилда амалга ошириладиган чора тадбирлар режасига асосан ўқув семинари ўтказилди.

Ўқув семинарда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 1998 йил 9 ноябрда 526-сон билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб ўтиш тартиби» шунингдек, Бухоро вилояти ЭММХ ва Давлат божхона қўмитаси Бухоро вилояти бошқармаси билан ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.

2019 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида Бухоро вилояти ЭММХ ва Давлат божхона қўмитаси Бухоро вилояти бошқармаси ходимлари иштирокида божхона чегарасидаги постларида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига радиоэлектрон воситаларнинг ноқонуний олиб кирилишини аниқлаш юзасидан ҳамкорликда рейдлар ўтказилди.

Ўқув семинари иштирокчилари радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасидаги ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил ва асосланган жавоблар олишди.

Бухоро вилояти ЭММХ 1 тоифали муҳандиси Р.Одилов

Faylni tanlang