"EMMM" DUK yangiliklari

Давлат божхона қўмитасининг Хоразм вилояти бошқармасида ўқув семинари ўтказилди

2019 йил 9 февраль куни Давлат божхона қўмитасининг Хоразм вилояти бошқармасида Хоразм вилояти ЭММХ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон Қарори билан тасдиқланган «Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (узатиш), лойиҳалаштириш, қуриш (ўрнатиш), фойдаланиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тартиби тўғрисидаги Низом» талабларини бажариш хамда Хоразм вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда 2019 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар Режасига асосан ўқув семинари ўтказилди.

Ўқув семинарда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 1998 йил 9 ноябрдаги 526-сон билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб ўтиш тартиби»
шунингдек, Хоразм вилояти ЭММХ ва Давлат божхона қўмитаси Хоразм вилояти бошқармаси билан ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.

Хоразм вилояти ЭММХ ва Давлат божхона қўмитаси Хоразм вилояти бошқармаси ходимларининг ўзаро самарали ҳамкорлиги натижасида 2018йилда Хоразм вилоятининг божхона чегарасидаги постлари орқали 388 дона радиоэлектрон воситаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний олиб кирилиши олди олинди. Давлат божхона қўмитаси Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари томонидан давлат радиочастота комиссияси қарорлари билан таништириб бориш таклифи ўртага ташланди.

Семинар сўнгида, майор У.Рузметов томонидан GSM шлюз ва унинг ишлаш тартиблари, шунингдек, катта лейтенант М.Курбанниязов томонидан фуқаролик радиочастоталар диапазонида ишловчи радиостанцияларни олиб кириш тартиби тўғрисида берилган саволларга батафсил ва асосланган жавоблар берилди.

Хоразм вилояти ЭММХ муҳандиси - А.Ж.Палёзов

Faylni tanlang