"EMMM" DUK yangiliklari

Давлат божхона қўмитасининг Сирдарё вилояти бошқармасида ўқув семинари ўтказилди

2017 йил 25 февраль куни Давлат божхона қўмитасининг Сирдарё вилояти бошқармасида Сирдарё вилояти ЭММХ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сонли Қарори билан тасдиқланган «Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (узатиш), лойиҳалаштириш, қуриш (ўрнатиш), фойдаланиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тартиби тўғрисидаги Низом» талабларини ижро этиш, шунингдек Сирдарё вилояти хуқуқ-тартибот органлари ходимлари билан ҳамкорликда 2017 йилда режалаштирилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида ўқув семинари ўтказилди.

Ўқув семинарда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2015 йил 13 майда №526-5-сон билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб ўтиш тартиби» шунингдек, Сирдарё вилояти ЭММХ ва Давлат божхона қўмитаси Сирдарё вилояти бошқармаси билан ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.

Сирдарё вилояти ЭММХ ва Давлат божхона қўмитаси Сирдарё вилояти бошқармаси ходимларининг ўзаро самарали ҳамкорлиги натижасида 2016 йилда «Сирдарё» божхона чегара постида 119 дона радиоэлектрон воситаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний олиб кирилиши олди олинди.

Ўқув семинари иштирокчилари радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасидаги ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил ва асосланган жавоблар олишди.

Муаллиф: Сирдарё вилояти ЭММХ 1-тоифали муҳандиси - Раимджанов Ж.С.

Faylni tanlang