"EMMM" DUK yangiliklari

Давлат божхона қўмитасининг Сирдарё вилояти бошқармасида ўқув семинари ўтказилди

2019 йил 19 январ куни Давлат божхона қўмитасининг Сирдарё вилояти бошқармасида Сирдарё вилояти ЭММХ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон Қарори билан тасдиқланган «Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (узатиш), лойиҳалаштириш, қуриш (ўрнатиш), фойдаланиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тартиби тўғрисидаги Низом» талабларини ижро этиш, шунингдек Сирдарё вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда 2019 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар Режасига асосан ўқув семинари ўтказилди.

Ўқув семинарда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 1998 йил 9 ноябрда №526-сон билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб ўтиш тартиби» шунингдек, Сирдарё вилояти ЭММХ ва Давлат божхона қўмитаси Сирдарё вилояти бошқармаси билан ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.

Сирдарё вилояти ЭММХ ва Давлат божхона қўмитаси Сирдарё вилояти бошқармаси ходимларининг ўзаро самарали ҳамкорлиги натижасида 2018 йилда Сирдарё вилоятининг божхона чегарасидаги постлари орқали 548 дона радиоэлектрон воситаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний олиб кирилиши олди олинди.

Ўқув семинари иштирокчилари радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасидаги ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил ва асосланган жавоблар олишди.

Сирдарё вилояти ЭММХ муҳандиси - Солиев У.М.

Faylni tanlang