2020 йил 29 февралда Давлат божхона қўмитасининг Сирдарё вилояти бошқармасида Сирдарё вилояти ЭММХ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон Қарори билан тасдиқланган «Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (узатиш), лойиҳалаштириш, қуриш (ўрнатиш), фойдаланиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тартиби тўғрисидаги Низом» талабларини ижро этиш, шунингдек Сирдарё вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари билан ҳамкорликда 2020 йилда режалаштирилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида ўқув семинари ташкил этилди.
9 ноябрдаги 526-сон билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб ўтиш тартиби» шунингдек, Сирдарё вилояти ЭММХ ва Давлат божхона қўмитаси Сирдарё вилояти бошқармаси билан ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.
Ўқув семинари иштирокчилари радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасидаги ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил ва асосланган жавоблар олишди.
Муаллиф: Сирдарё вилояти ЭММХ 2-тоифали тизим муҳандиси - Остонақулов О.А.
Автор: Системный инженер 2-категории СЭМС Сырдарьинской области - Остонақулов О.А.