"EMMM" DUK yangiliklari

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида ўқув семинари ўтказилди

Сирдарё вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар Режасига асосан 2020 йил 27 январь куни Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармасида ўқув семинари ўтказилди. Семинарда Сирдарё вилояти ЭММХ ва ИИБ ҳамкорлиги масалалари, шуниндек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2018 йилдаги 847-сон «Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори муҳокама этилди.

Сирдарё вилояти ИИБ ходимларига Ўзбекистон Республикасида жорий этилиши кутилаётган халқаро ноёб идентификациялаш кодлари (IMEI-код) асосида мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тизими хақида маълумот берилди. Ушбу тизим қўйидаги мақсадларда яратилмоқда:

- ноёб идентификациялаш кодларининг тўғрилигини текшириш орқали мобил қурилмалар эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

- мобил қурилмалар эгаларининг рухсатисиз улардан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш;

- халқаро стандартларга мос келмайдиган сифатсиз мобил қурилмаларнинг сотилишини олдини олиш;

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги 322-сон “Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида учувчисиз учиш қурилмаларидан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш чоралари тўғрисида”ги Қарори талаблари муҳокама этилди, шунингдек учувчисиз учиш қўрилмаларида ўрнатилган радиоэлектрон воситаларига радиочастота органида рухсатномаларни расмийлаштириш зарурлиги тўғрисида маълумот берилди.

Ўқув семинари иштирокчилари радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасидаги ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил ва асосланган жавоблар олишди.

Сирдарё вилояти ЭММХ 2-тоифали тизим муҳандиси – Остонақулов О.А.


 


 


 

Faylni tanlang