"EMMM" DUK yangiliklari

Хоразм вилояти ЭММХда сайёр қабул ўтказилди

2018 йил 4 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалининг мажлислар залида Хоразм вилояти Электромагнит мослашув хизмати томонидан ташкиллаштирилган, “Электромагнит мослашув маркази” Давлат унитар корхонасининг бошлиқ ўринбосари Хашимходжаев Аваз Хабибуллаевич бошчилигида сайёр қабул бўлиб ўтди. Қабулда ҳуқуқ тарғибот органлари, Вазирликнинг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси, «Ўзалоқаназорат» Хоразм вилояти ҳудудий инспекцияси ходимлари, РЭВлардан фойдаланувчилар вакиллар ҳамда ТАТУ Урганч филиали ўқитувчи, талабалари иштирок этишди.

Учрашув давомида А.Хашимходжаев “Электромагнит мослашув маркази” Давлат унитар корхонасининг бугунги кунда соҳа корхоналари ўртасида тутган ўрни, республикамизда жорий этилаётган АКТнинг илғор ютуқлари, афзалликлари ва камчиликлари ҳақида гапириб ўтди. Шунингдек, Хоразм вилояти 2018 йил 1 декабрь ҳолатида рақамли телевидения 100 % ўтганлиги таъкидланди ва унинг аналог телевидениядан фарқларини ва ютуқлари тўғрисида иштирокчиларга маълумотлар бериб ўтди.

Учрашув сўнгида, радиоалоқа тизимини тартиблаштириш, РЭВлар ва ЮЧҚни рухсатнома бериш жараёнини енгиллаштириш, мобил алоқа тизимларини сифатини яхшилаш, маълумот узатиш тармоқларини тезкор ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва лойиҳалар тўғрисида саволлар тингланиб атрофлича жавоблар олинди.

Хоразм вилояти ЭММХ мухандиси - М. Сайидова

Faylni tanlang