"EMMM" DUK yangiliklari

«Электромагнит мослушув маркази» ДУК нинг ҳодимлари аттестациядан ўтишди

“Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонаси Кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ходимлари томонидан марказий аппарат ва унинг вилоят хизматлар раҳбарлари ва мутахассисларини навбатдаги аттестацияси жорий йилнинг 14 апрелдан 26 апрелгача ўрнатирган тартибда ўтказилди. Аттестациядан ўтган раҳбар ва мутахассисларнинг умумий сони 81 тани ташкил қилди. Шунингдек, 27 нафари марказий аппарат ходимлари ҳамда 54 нафари вилоят хизмати бошлиқлари ва мутахассислар иштироки таъминланди. Аттестация натижасида 18 нафар мутахассис ходимлар ўзларининг профессианал даражасини оширишга муввафақ бўлди. Аттестация ўтказиш жараёнида раҳбар, ходим-мутахассисларнинг билим ва салоҳиятларини аттестация комиссия аъзолари томонидан холислик, ижтимоий адолат ва қонунийликни таъминлаш билан баҳоланди ҳамда керакли тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Муаллиф – РТМБ муҳандиси Ишанходжаев О.

Faylni tanlang