"EMMM" DUK yangiliklari

Фуқаро муҳофазаси бўйича ўқув семинари

Бухоро вилояти электромагнит мослашув хизмати ва Бухоро вилояти Фавқулодда Вазиятлар Бошқармаси ўртасида тузилган шартномага асосан Бухоро вилояти электромагнит мослашув хизмати офисида 2018 йил 19 июнь куни “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш” тўғрисида ўқиш ташкил этилди. Ушбу ўқишни Бухоро вилояти Фавқулодда Вазиятлар Бошқармаси аҳолини ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш маркази ходимлари Ф.Қозоқов ва Ғ.Рахматовлар олиб боришди.

Ўқиш жараёнида зилзила рўй берганда, сел хавфи туғилганда ва содир бўлганда аҳолининг тўғри ҳаракат қилиши, Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ва хавф солганда аҳолини кўчириш ҳақида батафсил маълумотлар беришди, ҳамда ҳаётда содир бўлган фавқулотда вазиятлардан видео роликлар намойиш этилди.

 

Бухоро вилояти ЭММХ

1 тоифали муҳандиси                                                                                  Р.Одилов

Faylni tanlang