"EMMM" DUK yangiliklari

Хоразм вилояти ЭММХ “Хива-Урганч-Бухоро” темир йўл йўналишида мобил алоқа ва мобил интернет қамрови бўйича ўрганиш

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг 2021 йил режасига киритилган топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти ЭММХ ҳамда “Ўзкомназорат”
Хоразм вилояти ҳудудий инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда мобил алоқа ва мобил интернет қамровини ўрганиш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, “Хива-Урганч-Бухоро” темир йўл йўналишида мобил алока операторларининг 2G/3G/4G қамровини ўрганиш бўйича икки кунлик ўлчов ишлари олиб борилди.

Ўлчов ишлари Qualipoc android қурилмаси ёрдамида амалга оширилди.

Олиб борилган ўлчов натижалари “ЭМММ” ДУК Радионазорат ва техник ривожланиш хизмати ходимларига жўнатилди ва «Хива-Урганч-Бухоро» темир йўл йўналиши бўйича мобил қамров картасининг жорий ҳолатдаги ўзгаришлари киритилган маълумотлар билан янгиланди.

Муҳандис: М.Сайидова

Faylni tanlang