"EMMM" DUK yangiliklari

Янгиланган Нукус ҳалқаро аэропортида божхона хизмати ходимлари иштирокида ўқув семинар тадбири ташкил қилинди

Жорий йилда «Нукус» халқаро аэропортининг янгиланган йўловчи терминали ишга туширилди. Мазкур терминалда соатига 400 йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти вужудга келди. Янгиланган аэропорт салоҳияти ва хизмат кўрсатиш тезлиги ошганлиги, кўплаб янги йўналишлар очилиши ва ташувчиларни жалб қилиш имконияти яратилди.

Мазкур ҳолат юзасидан, ҳамда ҳуқуқ тартибот органлари билан хамкорликда ишлаш чора-тадбирлар режасига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет элдан радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш назоратини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Электромагнит мослашув хизмати (ЭММХ) мутаҳассислари томонидан Нукус халқаро аэропортининг божхона хизмати ходимлари иштирокида (Ўз.Рес.Адлия Вазирлигида 1532-сон билан рўйхатга олинган) «Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет элдан олиб кириш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этишда вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида»ги низоми, (Ўз.Рес. Вазирлар Маҳкамасининг 293-сон қарори билан тасдиқланган) «Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет элдан келтириш тартиби тўғрисидаги» Низом ва (Ўз.Рес. Вазирлар Маҳкамасининг 526-сон қарори билан тасдиқланган) «Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни божхона хизматидан олиб ўтиш тартиби тўғрисида»ги низом ва бошқада соҳамизнинг қонун ости ва меъерий ҳужжатлари талаблари билан таништириш ва мулоҳазалар ўтказиш мақсадида ўқув семинари ташкил этилди.

Ўқув семинар давомида Қорақалпоғистон Республикаси Электромагнит мослашув хизмати II-тоифали муҳандислари А.Картбаев ва Н.Наримовлар томонидан ўз чиқиши давомида презентацион материалларни намойиш этдилар. Бунда, Нукус халқаро аэропортининг божхона хизмати ходимлари иштирок этиб, уларга Республика ҳудудида РЭВ ва ЮЧҚ ларни сотиб олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), фойдаланиш ҳамда чет эллардан олиб кириш тартиби бўйича бир қатор тушунчалар бериб ўтилди. Семинар қатнашчилари «Радиочастота спектридан фойдаланишни тартибга солиш, радиомониторинг ташкил этиш ва электромагнит мослашувни таъминлаш йўналишида» ўзлари қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олдилар.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Электромагнит мослашув хизмати- И.Реимов

Faylni tanlang