"EMMM" DUK yangiliklari

ХЭИ нинг “РА-19 ва БРК-19 қарорлари ижросини амалга ошириш” мавзусидаги минтақавий амалиёт семинари

Жорий йилнинг 20-22 сентябрь кунлари Европа ва МДҲга аъзо давлатлар учун “Радиочастота спектридан фойдаланишни бошқариш” мавзусида семинар ҳамда
23-24 сентябрь кунлари Халқаро электралоқа иттифоқи (ХЭИ)нинг “2019 йилги Радиоалоқа ассамблеяси (РА-19) ва 2019 йилги Бутунжаҳон радиоалоқа конференцияси (БРК-19) қарорлари ижросини амалга ошириш” мавзусида минтақавий амалиёт семинари масофавий тарзда ташкил қилинди.

 

 

Европа ва МДҲга аъзо давлатлар учун “Радиочастота спектридан фойдаланишни бошқариш” мавзусидаги минтақавий семинарда БРК-23 га тайёргарлик ҳолати, радиохалақитларни чегарадош давлатлар билан биргаликда бартараф этиш бўйича радиочастота спектрини мувофиқлаштириш амалиёти ва 5G концепцияси асосидаги технологиялар келажаги ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

 

 

Семинарнинг “МДҲ давлатларида 5G технологияларни тадбиқ қилишда 1 ГГц дан паст, ўрта ва юқори частоталарга бўлган эҳтиёжлари” мавзусидаги қисмида Вазирликнинг РСФТСБ бошлиғи Д. Дусматовнинг 700 МГц диапазонида кўшни давлатлар томонидан ҳанузгача ер усти телевидения тармоқларидан фойдаланиши, минтақада мазкур диапазонни кенг полосали технологияларни жорий қилишда қийинчиликларга олиб келаётганлиги борасидаги маърузаси билан қатнашди.

 

Шунингдек, “2019 йилги Радиоалоқа ассамблеяси ва 2019 йилги Бутунжаҳон радиоалоқа конференцияси қарорлари ижросини амалга ошириш” мавзусидаги минтақавий амалиёт семинарида РА-19 ва БРК-19 қарорларининг амалий бажарилиши, ер усти радиоалоқа тизимларида радиочастота спектридан фойдаланиш, радиоэшиттириш хизмати станцияларининг мувофиқлиги ва мослигини баҳолаш учун РА дастурий таъминот ва маълумотлар базалари, космик радиоалоқа тизимларида РЧС дан фойдаланиш, улар учун дастурий таъминот ва маълумотлар базалари каби масалалар муҳокама қилинди.

 

 

Минтақавий амалиёт семинарда “МДҲ мамлакатларида радиочастота спектридан фойдаланишни бошқариш тажрибаси” мавзусидаги давра суҳбатида Д. Дусматов Ўзбекистон Республикасида радиочастота спектирдан фойдаланишни бошқариш амалиёти бўйича маърузаси билан қатнашди.

Мазкур йиғилишларда “ЭМММ” ДУК нинг раҳбар ва тегишли бўлим мутахасисслари, жумладан, А.Х. Хашимходжаев, Ш.Т. Керимов, У.У. Нишанов,
Н.П. Розыкулова, Ж.К. Назирханов, Э.Х. Мирзабеков, М.В. Зайцева ва А.О. Кудратова иштирок этидилар.

 

А.О. Кудратова

Faylni tanlang