"EMMM" DUK yangiliklari

Европа ва МДХ учун спектрдан фойдаланиш ва радиоэшиттириш бошқариш бўйича ХЭИ минтақавий семинари

2020 йил 1-2 июль кунлари Венгрия Миллий медиа ва инфокоммуникация маъмурияти (NMHH) кўмаги ёрдамида Халқаро электралоқа иттифоқи (ХЭИ) томонидан, Европа Иттифоқи ва МДҲ учун спектрларни бошқариш бўйича минтақавий семинар бўлиб ўтди. Семинар видеоконференция шаклида ўтказилди.

Тадбирда 160 делегат иштрок этди, шу жумладан алоқа соҳасидаги минтақавий ҳамдўстлик (АМҲ) вакиллари иштирок этди.

Семинарда, барқарор ривожланиш манфаатлари учун, Европа ва МДҲ мамлакатларида эшиттириш ва радиочастота спекторидан фойдаланишни бошқариш, Интернет технологияларини жорий қилишда инновацион ечимлар ва шерикчиликни тарғиб қилиш, уларнинг электалоқа тармоқларида, шу жумладан 4G тармоқлари, IMT-2020 ва янги авлод тармоқлари ўзаро таъсирларини ҳал этиш муаммолари муҳокама қилинди.

Семинарда, Европа ва МДҲ минтақалари учун тегишли чоралар ва самарали воситалар билан таъминлаш мақсадида, ҳал қилиниши керак бўлган, келажакдаги, эшиттириш ва радиочастота спекторидан фойдаланишни бошқариш муаммолари кўриб чиқилди. Муҳокама қилинди, хусусан:

  • 19-Бутунжаҳон радиоалоқа конферентсияси (19-БРК) ва 23-БРКга тайёргарлик;

  • Европа ва МДҲда симсиз инновациялар учун стратегик режалаштириш ва сиёсат;

  • Спектрни бошқариш ва 5Gнинг келажаги;

  • 5G контекстида спектрли иқтисод;

  • 5G частоталарини тендерлари;

  • Электромагнит майдонлар ва 5Gни жорий қилиш;

  • Ўлчаш усуллари ва воситалари;

  • Рақамли эшиттириш;

  • Халқаро частоталарни мувофиқлаштириш.

“ЭМММ” давлат унитар корхонасидан иштрок этишди: РТМ бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчи О.А. Ишанходжаев, РТМ бўлим 2 тоифали муҳандиси Ж.Х. Махмудов, РТМ бўлим 2 тоифали муҳандиси Б.Э. Абдурахманов, ХРА бўлим етакчи муҳандиси К.Э. Туляганов, ТКваРЭ бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчи
Э.Х. Мирзабеков, ТЙАБ бўлим 1 тоифали муҳандиси Ф.Ф. Раҳимгазиев ва ТРНС
2 тоифали муҳандиси М.Х. Саидов.

Муаллиф: РТМБ 2 тоифали муҳандиси Б.Э. Абдурахманов.

Faylni tanlang