"EMMM" DUK yangiliklari

Ўзаро ҳамкорлик самараси

Сирдарё вилояти ЭММХ ходимлари томонидан ноқонуний равишда фаолият кўрсатаётган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни аниқлаш ва фаолиятига чек қўйиш бўйича 2018 йил учун тасдиқланган иш режага асосан ЎзРАТКРВ Сирдарё вилояти худудий бошкармаси, ҳуқуқ тартибот органлари ва ААваТТСНБДИ Сирдарё вилояти бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда 89 маротаба тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тадбирлар натижасида 171 та радиоэлектрон воситалар ноқонуний ишлатилаётганлиги аниқланди.

Шундан, 163 та РЭВ божхона чегараси орқали олиб кирилаётганда, 8 та РЭВ ноқонуний эксплуатация килинаётганлиги аниқланди. Юқорида кўрсатиб ўтилган РЭВлардан 169 таси вақтинчалик олиб қўйилди. 59 та РЭВ эгалари маьмурий жавобгарликга тортилди. 2 та РЭВга ЭМММ томонидан тегишли рухсатномалар берилди. 1 та РЭВдан фойдаланиш тақиқлаб қўйилди.

Доимий равишда вилоят ҳудудидаги ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда тарғибот-ташвиқот ишлари амалга ошириш ҳамда ўқув семинарлари ўтказиш йўлга қўйилган. Ўтган йил мобайнида вилоят ҳудудидаги ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда жами 3 маротаба ўқув семинарлари ташкил этилди.

Ҳисобот даврида вилоят ҳудудида янги ўрнатилган объектлардан 160 та радиоэлектрон воситалар қабул қилиб олинди. Шундан, 62 тасини уяли алоқа база станцияси, 98 тасини уяли алоқа радиореле станциялари ташкил этади.

2017 йил мобайнида маънавий эскириб, фойдаланишга яроқсиз ҳолга келганлиги сабабли, 31 та радиоэлектрон воситалар рўйхатдан чиқарилди.

ЭММХ ҳисобот даврида радиомониторинг ишлари тасдиқланган иш режалари ва ЭМММдан келиб тушган топшириқлар асосида ташкил этилди. Амалга оширилган ишлар натижасида 1176 та ноқонуний ишлаётган РЭВлар аниқланди. Шундан, 1142 таси вилоят ҳудудидаги, 34 таси қўшни давлатларнинг радиоэлектрон воситалари эканлиги аниқланди. Шундан, 1148 таси мобил станцияда ва 28 таси РНПда аниқланган.

Йил давомида саноат радиохалақитларининг эҳтимол тутилган манбаси бўлган воситаларнинг техник тавсифлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалдаги Давлат стандартлари ва нормаларига мувофиқ келиши бўйича режа асосида 91 та техник воситаларда ўлчов ишлари олиб борилиб, ўрнатилган тартибда баённомалар расмийлаштирилди.

ЭММХ томонидан 2018 йилда ҳам шу каби тадбирларни самарали давом эттириш режалаштирилган. 


 

Сирдарё вилояти ЭММХ тармоқ администратори О.А.Остонақулов

Faylni tanlang