"EMMM" DUK yangiliklari

2016 йил давомида ўтказилган радиомониторинг натижаси бўйича техник чора-тадбирлар.

Ўзбекистон Республикаси “Радиочастота спектри” тўғрисидаги қонуни бузилишини бартараф этиш ва олдини олиш мақсадида Электромагнит мослашув маркази мутахасислари Ўзбекистон худудида радиоэлектрон воситаларини хафсиз фойдаланиш ва электромагнит мослашувини таъминлаш учун “Радиочастота спектрини мониторинг қилиш тартиби” тўғрисидаги низомига асосан мунтазам равишда ишлар ташкил этилган.

Жумладан: ЭМММ таркибий бўлинмалари ва Тошкент техник радионазорат станцияси ходимлари томонидан Республика ҳудудида 1102 маротаба ваколатли органлар иштирокида тезкор техник тадбирлар ўтказилиб:

- ноқонуний сотилишда бўлган – 311 дона;

- ноқонуний олиб киришда – 1035 дона;

- ноқонуний фойдаланишда бўлган- 942 дона;

Жами - 2288 дона ЭМММнинг рухсатномасиз радиоэлектрон воситалари аниқланган.

Ноқонуний фойдаланилган ва олиб кирилган РЭВ эгаларига нисбатан маъмурий чоралар кўрилди ва ўрнатилган тадбирда ЭМММ рухсатномалари расмийлаштирилди.

Радиоэлектрон воситалари ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олиш (бериш), лойиҳалаштириш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ва чет элдан олиб кириш тартиби тўғрисида оммавий ахборот воситаларида, аҳоли ўртасида кенг олиб борилган тушунтириш тарғибот ишлари натижасида Ўзбекистон Республикаси худудига РЭВ ноқонуний олиб кириш, ўтган 2015 йил худди шу даврига нисбатан, 5 баробар камайганлиги қайд этилган.

 

Радиочастота спектри турли фойдаланувчилардан 2016 йил давомида радиоҳалақитларни бартараф этиш борасида 88 шикоят аризалари рўйхатга олинган ва ўрнатилган тартибда кўриб чиқилган. Жумладан:

- 7 радиоэшиттириш қабулига ҳалақитлар;

- 10 телевиденияни қабулига ҳалақитлар;

- 12 уяли алоқа тизимларига ҳалақитлар;

- 41 шикоят ташкилот ва корхоналардан радиоалоқа воситаси қабулига ҳалақитлар;

- 9 радиорелей тизимларига ҳалақитлар;

- 3 кенг полосали интернетга киришдаги тизимларга ҳалақитлар;

- 6 турдаги радиоалоқа турларига ҳалақитлар.

Қўшимча равишда ушбу давр ичида чегарадош Давлатлар худудидан таъсир этган 8 та радиоҳалақит бартараф этилди.

Ўзбекистон республикаси ҳудудида ЭМММ ходимлари томонидан радиоэлектрон воситаларни техник курсаткичлари назорат қилинмоқда, жумладан 24143 РЭВ назорат қилинган улардан 81 техник носозликлар аниқланиб бартараф этилган.

ЭМММ ходимлари ўртасида техник машғулот, ўқув семенарлар ва малака ошириш доимий равишда ўтказилиши, билим ва иш тажрибаларини замонавий мониторинг талабига мос равишда ошириб келмоқдалар.

Faylni tanlang