"EMMM" DUK yangiliklari

“Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонасининг Радионазорат ва техник ривожланиш хизматини 2020 йил мабойнида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ўтказилган радиочастота спектрини радиомониторинг тадбирларининг натижалари

РНТРХ ходимларининг 2020 йил мабойнида Тошкент шаҳри ва вилояти кесимида радиочастота спектридан фойдаланиш юзасидан қонун бузарликларни олдини олиш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда ноқонуний фойдаланилган радиоэлектрон қурилмаларини аниқлаш ва уларга қарши чоралар кўриш самарадорлигини ошириш мақсадида 2020 йил давомида жами 27 та рейдлар ўтказилди. Ушбу рейдлар давомида 564 та УҚТ диапазонида ноқонуний ишлаётган узатгичлар аниқланди. Шулардан:

  • олиб кирилган ЮЧҚ ва РЭВлар - 20 та;
  • ўзлаштирилиб, ўрнатилган ва эксплуатация қилинаётганлар - 544 та;

Ушбу аниқланган ЮЧҚ ва РЭВлардан:

  • 20 таси олиб қўйилди,
  • 1 та холатда РЭВ эгаси маъмурий жавобгарликка тортилди,
  • 30 тасига ўрнатилган тартибда тегишли рухсатномалар расмийлаштирилди,
  • 511 та РЭВлардан фойдаланиш тақиқланди.

 

 

Радионазорат пунктлари орқали аниқланган 45 марта ноқонуний эфирга чиқиш холатлари кузатилган бўлиб, шулардан 40 таси ҳудудимизда, 5 таси қўшни давлат ҳудудларига тўғри келган.

Индустрал радиохалақитларни манбаларини аниқлаш (ТП, ЭУЛ, КТВ, автотранспорт, ЮЧҚ) ва меёрий ҳужжатларга мувофиқ уларни назорат қилиш бўйича
93 та ўлчов текширув ишлари олиб борилди.

Ўтган йил мабойнида радиохалақитлар бўйича 51 та мурожаатлар келиб тушди ва улардан 51 таси ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб бартараф этилди
шунингдек 5 та радиоҳалақит қўшни давлат ҳудудидан бўлиб, ЭМММ назоратда турибди.

Йил давомида 1023та қурилиши тугалланган телекоммуникация объектларини давлат қабул комиссиясига топшириш ишларида иштирок этилди. Улардан 736 та уяли алоқа таянч станциялари, 276 та радио релей курилмалар, 3 та кенг полосали интернет, 1 та ТВ узатгич тизими объектлари рўйҳатга олинди. Обеъктларни қабул қилишда иштирок этиш давомида 10 та техник носозликлар холатлари аниқланди ва бартараф этилди.

Ходимларни малакасини ошириш мақсадида, уч марта техник ўқув машғулотлари олиб борилди.

 

Таёрлади: РНТРХ етакчи муҳандиси Хидоятов Т.

Faylni tanlang