"EMMM" DUK yangiliklari

ЭМММ ДУКнинг ТРНС фаолияти давомида 2018 йилда олиб борилган тадбирлар

Техник радионазорат станцияси ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаснинг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ахборот Технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг кўрсатмалари, буйруқлари, шунингдек, ЭМММ ДУК қарорлари, буйруқлари ва йиллик ҳамда ойлик иш режаларига мувофиқ иш олиб боради.

Тошкент шахри ва вилояти кесимида тузилган режаларга доир олиб борилган ишлар сарҳисоби бўйича 2018 йил амалга оширилган тадбирлар ва уларнинг натижалари ҳақида қуйидагиларни қайд қилиш мумкин.

Хуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда ноқонуний фойдаланилган радиоэлектрон қурилмаларини аниқлаш ва уларга қарши чоралар кўриш самарадорлигини ошириш мақсадида 2018 йил давомида жами 36 та рейдлар ўтказилди. Ушбу рейдлар давомида 48 та ноқонуний ишлаётган узатгичлар аниқланди.

Шунингдек:

-олиб кирилган ЮЧҚ ва РЭВлар -3 та;

-ўзлаштирилиб, ўрнатилган ва эксплуатация қилинаётганлар - 45 та;

-шу жумладан УҚТ диапазонида ишлаётганлари - 48 та;

Ушбу аниқланган ЮЧҚ ва РЭВлардан 3 таси олиб қўйилди, 12 тасига ўрнатилган тартибда тегишли рухсатномалар расмийлаштирилди, 33 тасига кележакда фойдаланиш тақиқланди.

Радионазорат пунктлари орқали 175 марта аниқланган ноқонуний эфирга чиқиш холатлари кузатилган бўлиб, шулардан 58 таси худудимизда, 117 таси эса қўшни давлат худудларига тўғри келган.

Индустрал радиохалақитларни манбаларини аниқлаш (ТП, ЭУЛ, КТВ, автотранспорт, ЮЧҚ) ва норматив ҳужжатларга мувофиқ уларни назорат қилиш бўйича 168 та ўлчов текширув ишлари олиб борилди.

Ўтган йил мабайнида радиохалақитлар бўйича 33 та мурожаатлар қабул қилинди ва барчаси кўриб чиқиб бартараф этилди ва ундан ташқари 2 таси қўшни давлат худудларидан бўлиб, бу радиоҳалақитлар назоратга олинди.

Йил давомида 672 та қурилиши тугалланган телекоммуникация объектларини давлат қабул комиссиясига топшириш ишларида иштирок этилди. Улардан 456 та уяли алоқа станциялари, 1 та кенг полосалик алоқа тармоқлари (Wi-Fi/WMax), 179 та мобил алоқа радиореле станциялари ва 9 та транк алоқа объектлари рўйхатга олинди. Обеъктларни қабул қилишда иштирок этиш давомида 35 та техник носозликлар холатлари аниқланди ва бартараф этилди.

ЭМММ ДУКнинг тасдиқланган режаси доирасида ходимларни малакасини ошириш мақсадида мунтазам равишда қонунчилик ва норматив хужжатлар бўйича 27 марта машғулотлар ўтказилди. Бундан ташқари корхонамизнинг техник ва муҳандис ходимлари учун йил давомида 12 марта техник машғулотлар назарий ҳамда амалий олиб борилди. ЭМММ ДУКнинг вилоятлардаги хизмат бўлимларидан 59 та муҳандис ва радиооператор ходимларни замонавий технологиялар йўналишида малакаларини ошириш мақсадида, 32 соатлик 5 та курс ташкил этилди. Шунингдек техник радионазорат станциясининг 5 та ходими ташқи малака ошириш курсларида билим даражасини ошириб қайтдилар.

Техник радионазорат станцияси 2018 йил давомидаги эришилган кўрсатгичларни мустаҳкамлаб, 2019 йилда режалаштирилган топшириқларни ортиғи билан бажаришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Тайёрлади: СТРК етакчи муҳандиси Хидоятов Т.

Faylni tanlang