"EMMM" DUK yangiliklari

ЭМММ ДУКнинг ТРНС фаолияти давомида 2019 йилда мабойнида олиб борилган тадбирлар

Тошкент шаҳри ва вилояти кесимида тузилган режаларга доир олиб борилган ишлар сарҳисоби бўйича 2019 йил амалга оширилган тадбирлар ва уларнинг натижалари ҳақида қуйидагиларни қайд қилиш мумкин.

Хуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда ноқонуний фойдаланилган радиоэлектрон қурилмаларини аниқлаш ва уларга қарши чоралар кўриш самарадорлиги ошириш мақсадида 2019 йилда давомида жами 47та рейдлар ўтказилди. Ушбу рейдлар давомида 787 та ноқонуний ишлаётган узатгичлар аниқланди. Шунингдек:

-олиб кирилганлари ЮЧҚ ва РЭВлар-86 та;

-ўзлаштирилиб, ўрнатилган ва эксплуатация қилинаётганлар-701 та;

-шу жумладан УҚТ диапазонида ишлаётганлари - 787 та;

Ушбу аниқланган ЮЧҚ ва РЭВлардан 96 таси олиб қўйилди, 10 тасига ўрнатилган тартибда тегишли рухсатномалар расмийлаштирилди, 357 РЭВ хужатлари расмийлаштиришда ва 324 тасига кележакда фойдаланиш тақиқланди.

Радионазорат пунктлари орқали аниқланган 428 марта ноқонуний эфирга чиқиш холатлари кузатилган бўлиб, шулардан 421 таси худудимизда, 7 таси қўшни давлат худудларига тўғри келган.

Индустрал радиохалақитларни манбаларини аниқлаш (ТП, ЭУЛ, КТВ, автотранспорт, ЮЧҚ) ва меёрий хужжатларга мувофиқ уларни назорат қилиш бўйича 159 та ўлчов текширув ишлари олиб борилди.

 

Ўтган йил мабойнида радиохалақитлар бўйича 48 та мурожаатлар қабул қилинди ва улардан 48 таси кўриб чиқиб бартараф этилди ва ундан ташқари 2 та радиоҳалақит қўшни давлат худудидан бўлиб, назоратда турибди.

Йил давомида 787 та қурилиши тугалланган телекоммуникация объектларини давлат қабул комиссиясига топшириш ишларида иштирок этилди. Улардан 568 та уяли алоқа таянч станциялари, 205-радио релей курилмалар, 8та алоқа радиостанциялари, 4 та ТВ узатгичлар, 2та кабель ТВ тизими объектлари рўйҳатга олинди. Обеъктларни қабул қилишда иштирок этиш давомида 35 та техник носозликлар холатлари аниқланди ва бартараф этилди.

Ходимларни малакасини ошириш мақсадида, мунтазам равишда қонунчилик ва норматив хужжатлар бўйича 10 марта машғулотлар, 12 марта техник ўқув машғулотлари ҳамда ЭМММ ДУКнинг вилоятлардаги хизмат бўлимларидан 24 та муҳандис ва радиооператорлар замонавий технологиялар йўналишида малакаларини ошириш  мақсадида, 32 соатдан иборат иккита  курс ташкил этилди. Техник радионазорат станциясининг битта ходими ташқи малака ошириш курсларида билим даражасини ошириб қайтди.

Техник радионазорат станцияси 2019 йил давомидаги эришилган кўрсатгичларни мустаҳкамлаб, 2020 йил давомида режаларни ортиғи билан бажаришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

 

Таёрлади: СТРК етакчи муҳандиси Хидоятов Т.

 

Faylni tanlang