"EMMM" DUK yangiliklari

«Обод қишлоқ» давлат дастури ижроси доирасида Наманган вилояти ЭММХ нинг ўрни

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ““Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги Фармони ва ““Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори билан бир қатор вазирлик ва идораларга аниқ вазифалар юклатилди.

Мазкур қарорда қишлоқ, маҳаллалардаги аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларини таъминлаш, шунгдек ушбу қишлоқ, маҳаллаларни қиёфасини замонавийлаштириш ва унда истиқомат қилувчи ахоли учун иш ўринларини яратиш асосий вазифа этиб белгиланган.

Мазкур қарор билан 2019 йилда мамлакатимизнинг 159 та туманидаги 478 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларини комплекс равишда янгилаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 25 февралдаги 151-сон буйруғи ва ЭМММ ДУК нинг 2019 йил 3 мартдаги 71-сон буйруғи билан ЭМММ ДУК ва уларнинг ҳудудий бўлинамларига “Обод қишлоқ” давлат дастурига киритилган қишлоқ, маҳаллаларда мобил алоқа қамрови ҳолатини ўрганиш вазифаси юклатилган.

Юклатилган вазифалар бўйича Наманган вилояти ЭММХ, шунингдек Вазирликнинг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси ва Ўзалоқаназорат Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси ходимлари ҳамкорлигида “Обод қишлоқ” Давлат дастури бўйича вилоятдаги ҳар бир тумандан 3 тадан жами 33 та қишлоқ ва маҳаллаларда мобил алоқа қамровини ўрганиш бўйича техник ўлчов ишлари амалга оширилди. Ушбу техник ўлчовлар ҳар чорак якунида амалга оширилиб, ўрнатилган тартибда натижалари Вазирликнинг Наманган вилояти ҳудудий бошқармасига тақдим этмилмоқда. Ушбу тақдим этилган маълумотларга асосан Вазирликнинг Наманган вилояти худудий бошқармаси, “Ўзбектелеком” Наманган филиали, Наманган вилояти ЭММХ ҳамда мобил алоқа операторлари билан хамкорликда чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда.

Хозирги кунда Наманган вилоятида мобил алоқа операторларининг сигналлари мавжуд бўлмаган 2 та ҳудуд мавжуд бўлиб, улар Косонсой туманининг Янгишаҳар маҳалласи ҳамда Уйчи туманинг Янгиҳаёт маҳалларидир. Ҳозирда ушбу ҳудудларда қамровни таъминлаш мақсадида мобил алоқа компаниялари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шу йилнинг 3-чорагига қадар ушбу ҳудудлар тўла қамровга олиниб, вилоятимиз ҳудудидаги мобил алоқа операторлари сигналлари қамровини 100% га етказишга эришамиз.

Наманган вилояти ЭММХ виляоти бошлиғи- Д.С. Ташпулатов

Faylni tanlang