"EMMM" DUK yangiliklari

2018 йил 18-20 октябр кунлари Тошкент шаҳрида «Ўзэкспомарказ»да Россия Федерацияси Президентининг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи доирасида илк бор Таълим форуми ва “Ўзбекистон-Россия” ҳудудлараро ҳамкорлик форуми

Форум доирасида қуйидаги мавзуларда учрашувлар ўтказилди:

  • Ўзбекистон-Россия ҳудудлараро ҳамкорликнинг янги босқичи;

  • рақамли трансформация – Ўзбекистон ва Россия учун янги ҳақиқат;

  • агро-саноат комплекси: кооперацияларни ривожлантириш учун ўсиш нуқталари амалий машғулоти;

  • Россия компанияларининг соҳалар бўйича тақдимоти: энергетика ва машинасозлик;

  • Россия компанияларининг соҳалар бўйича тақдимоти: транспорт ва информацион технологиялар;

  • “Ўзбекистон-Россия текстили - чегарасиз” ҳамдўстлиги ва бошқалар.

 

ЭМММ ДУК ходимлари Рақамли трансформация – Ўзбекистон ва Россия учун янги ҳақиқат панел сессиясига катта қизиқиш билдиришди. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров 18 октябр куни “Ўзбекистон-Россия” ҳудудлараро ҳамкорлик форумида “Ўзбекистон рақамли трансформациянинг янги босқичига кирди” деб хабар берди.

Рақамли трансформациянинг устувор йуналишлари сифатида қуйидагилар келтирилди:

  • таълим инфраструктурасини мукаммаллаштириш ва ахборот технологиялари соҳасидаги етакчи чет эл университетларини филиалларини ташкил этиш орқали таълим тизимини такомиллаштириш ва ахборот технологиялари соҳасида профессионал ходимларни тайёрлаш;

  • стартапларни қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш;

  • ахборот-коммуникация инфраструктурасини ривожланишини таъминлаш;

  • давлат электрон хизматларини ташкил этиш механизмларини такомиллаштириш;

  • ақлли ва хавфсиз шаҳар технологияларини Ўзбекистон ҳудудларида жорий этиш, шу жумладан катта маълумотларни қайта ишлаш, интернет буюмлар технологиясини, жамоат жойларида видеокузатув ва мониторинг интеллектуал тизимларини жорий этиш ва бошқалар.

ТКваРЭ бўлими бошлиғи в.в.б – Э.Х.Мирзабеков

Faylni tanlang