21 ва 22 ноябр кунлари, Женева шахрида Халқаро электралоқа иттифоқи томонлама ташкиллаштирилан биринчи БРК–19га тайёргарликка бағишланган минтақалараро семинар-практикум бўлиб ўтди. Ушбу анжуманда дунёнинг деярли барча мамлакатларидан ва халқаро йирик компаниялардан жами 450 дан зиёд делигатлар иштирок этди. Анжуманнинг биринчи куни Илмий изланишлар комиссиясининг (МККР/МСЭ-Р) ташкил этилганлигининг 90 йиллигини нишонлаш кунига тўғри келдива иш кунининг иккинчи ярмида ушбу санъага бағишланган анжуманлар бўлиб ўтди.
Анжуман давомида қуйидаги мавзуларда маърузалар ўқилди:
ХЭИ тарихи, Радиоалоқа сектори вазифалари ва функциялари тўғрисида,
Ер усти ва сунъий йўлдошли алоқа частота тақдимотларини билдирги бериш жараёнлари,
(GE75, RJ81/RJ88, GE84)Эшиттириш режалари ва уларга ўзгартириш киритиш,
Радиоалоқа Регламенти моддаларини таснифи.
Семинар давомида ХЭИ га тегишли бўлган қуйидаги хисоботлар эшитилди:
ХЭИ ва ХЭИ-Р томонлама “Асослар ва фактлар”, Частота тақдимотларини бошқарувининг халқаро тизими, Частота режалари ва йўлдошли ва ер усти хизматлар частоталарини мувофиқлаштириш, зарарли халақитлар ва Бутунжахон радиоалоқа конференциясига (БРК-19)га тайёргарлик масалаларига бағишланган хисоботлар тингланди.
РТМБ мухандиси-Ишанходжаев О.А.