"EMMM" DUK yangiliklari

Самарқанднинг асл ўғлони эди...

Яқинда Самарқанд вилояти Электромагнит мослашув хизмати корхонасида мамлакатимизнинг биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан“Сиздан озод ва обод ватан қолади” мавзусида хотира кечаси ўтказилди.

Кечада, мустақиллик йилларида И.А Каримов асарларига доир бўлган профессор, академик, фан арбоблари томонидан чоп этилган мақолалар бўйича “Эзгуликка йўғрилган йиллар” деб номланган, ҳамда “Ҳамюртимиз қолдирган мерос ” мавзусида Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими аъзоси Тошпўлат Тугалов биринчи Президентимиз хақида ўз тасуротларин айтиб бердилар.

Корхонамиз Маънавият ва маърифат ишлари бўйича маъсул М.Умирзоқов, “Самарқанднинг асл ўғлони эди...” мавзусида маъруза қилди.

1-тоифали муҳандис Х.Тожиев томонидан “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш энг олий саодатдир” деб номланган асарлари ҳақида кексалар, ота-оналар, фарзандлар ҳақида кўп тўхталиб ўтганларини, кекса отахону- онахонларимиздан доимо дуоларини олишимизни, кексаларимизни дуоларида фақат халқимиз тинч осуда замонда яшашини, диёримиз фаравонлигини, гуллаб яшнашини такрор-такрор дуо қилишларини, биз кўп ҳолларда ота-оналаримизга, қарияларимизга улар ҳаёт бўлганида қандайдир эътиборсизлик, беписандлик билан қараймиз.Ҳали онамнинг ёнида бўлишга вақт, имконият бўлади, деб ўйлаймиз. Шу маънода, ота-оналаримиз билан кўпроқ суҳбатлашиш, уларнинг кўнглини қўтариш, маслаҳатини,дуосини олиш- бу бизнинг нафақат бурчимиз, балки бу биз учун улкан бахт эканлигини Биринчи Президентимиз такидлаб ўтганликларини маърузаларида айтиб ўтдилар.

Шундай экан биз ёш авлод кексаларимиздан билмаган нарсаларимизни уларни ҳоли жонларига қўймасдан сўраб ўрганишимиз, уларни ҳурматларини жойига қўйишимиз, ҳар доим ота-онамиз дуосини олиб уларни холида доим хабардаор бўлиб оқил ва оқила фарзандлар бўлиб тарихда қолайлик.

Мамлакатимизнинг биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганларидек, “Бизнинг ишончимиз ва таянчимиз бўлмиш ёшларимизга янада кенг йўл очиб бериш, фарзандларимизни замонавий билим ва тажрибага, ўз мустақил фикрига эга бўлган, маънавий юксак комил инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг жамиятмизда мустаҳкам ва муносиб жой олиши йўлида зарур шарт-шароитларни яратиб бериш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарз”, унинг шу гаплари доимо ўз исботини топган.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов фаолиятида ташқи сиёсий, мамлакатлар ва халқлар ўртасида ишончли ҳамкорликни ўрнатиш, халқаро эътироф этилган тамойил ва нормаларга амал қилиш доимо муҳим аҳамият касб этган. Бундай ҳамкорлик Ислом Каримовнинг сиёсий сергакликлиги, мафкуравий собит қадамлиги, дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни чуқур таҳлил қилиш ва ундан тўғри хулоса чиқариш каби амалиёт билан янада мустаҳкамланади. Дунёнинг йирик сиёсатчилари, давлат раҳбарлари, халқаро экспертлар Ислом Каримовнинг бу сифатларини доимо қадрладилар ва эътироф этдилар.

 

Абдуғафур Ҳотамов
Самарқанд ЭММХ бошлиғи

Faylni tanlang