"EMMM" DUK yangiliklari

Самарканд вилоят давлат божхона бошқармасида ташкил қилинган ўқув семинари

2018 йил 24 август куни Самарқанд вилоят давлат божхона бошқармасида Самарқанд вилояти Электромагнит мослашув хизмати (ЭММХ) мутахассислари томонидан «Радиоэлектрон воситалар (РЭВ) ва юқори частотали қурилмалар (ЮЧҚ) нинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегара ҳудудлари орқали ноқонуний олиб кирилиши» мавзусида ўқув семинар ўтказилди. Семинарда Ўзбекистон Республикасининг «Радиочастота спектри тўғрисида»ги қонуни, Адлия Вазирлигининг 1532-сон билан рўйхатга олинган «Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), лойихалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет элдан олиб кириш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этишда вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида»ги низоми, Вазирлар Маҳкамасида 293-сон билан тасдиқланган «Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш олиш(бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет элдан келтириш тартиби тўғрисидаги» Низом ва бу йўналишдаги бошқа норматив ҳужжатлар билан таништирилди. Шунингдек, Самарканд вилояти ЭММХ 1-тоифали муҳандисилари Ж.Д. Кодиров ва Х.Т.Тожиевлар томонидан вилоят ҳудудига РЭВ ва ЮЧҚларни олиб киришда керакли ҳужжатларни қонун доирасида расмийлаштириш ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.

Ўқув семинар қатнашчилари радиочастота спектри мониторинги ва электромагнит мослашуви йўналишида ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олдилар.

Семинар сўнгида ноқонуний РЭВ ва ЮЧҚлар вилоят ҳудудига ноқонуний олиб крилишини олдини олиш, бу йўналишда назорат сифатини ошириш мақсадида вилоят божхона бошқармаси ва Самарқанд вилояти ЭММХ ўртасида қўшма тадбирлар олиб бориш борасида ишларни кучайтиришга келишиб олинди.


 

Самарканд вилояти ЭММХ мухандиси М.К.Умирзаков

Faylni tanlang