"EMMM" DUK yangiliklari

Хоразм вилояти электромагнит мослашув хизматида ўтказилган техник ўқув машғулоти тўғрисида

2019 йил 13 август куни келишилган йиллик иш режасига асосан Хоразм вилояти электромагнит мослашув хизмати муҳандислари А. Полёзов ва О. Қодиров томонидан Хоразм вилояти Урганч шаҳар Солиқ инспекцияси ходимларига техник ўқиш ўтказилди.

Ўқиш давомида Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган Радиочастота спектридан фойдаланиш бўйича қонун-қоидалар билан тингловчилар таништирилди ва ушбу қонун-қоидалар тўпламлари (брошюра) тақдим қилинди.

Тингловчилар томонидан берилган саволларга ЭММХ муҳандислари томонидан жавоблар берилди.

 

Хоразм вилояти ЭММХ муҳандиси А.Полёзов

Faylni tanlang