"EMMM" DUK yangiliklari

Навоий вилояти Электромагнит мослашув хизматида ўтказилган ўқув семинари тўғрисида

Навоий вилояти Электромагнит мослашув хизматида жорий йилнинг 25 июл куни “Радиочастота спектрдан фойдаланиш тартиби” мавзусида ўқув семинари ўтказилди. Унда радиочастота спектридан фойдаланувчи корхона ва ташкилот вакиллари иштирок этдилар.

Ўқув семинарида Навоий ЭММХ бошлиғи Ж.Т Облаев сўзга чиқиб корхонанинг асосий иш фаолияти, кўрсатилаётган хизматлар ва замонавий радиомониторинг тизимини имкониятлари тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди. Мажлис иштирокчиларини радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида давлат томонидан тартибга солиш заруриятига эътибор қаратишини, амалдаги ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар тўғрисида маълумот берди, ўтказилаётган семинар асосий саволларга – радиочастота спектрида қонунчилик соҳасида мижозларнинг малакасини ошириш ва ушбу соҳада қонун бузилиши бўйича огоҳлантиришга катта эътибор бериш лозимлигини таъкидлади.

Навоий вилояти ЭММХ ходимлари ЭМММ ДУК ва мижозлар орасидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатлар тўғрисида тўлиқ маълумот бериб ўтдилар.

Навоий вилояти ЭММХ 1-тоифали муҳандиси Ж.Каримов Ўзбекистон Республикаси “Радиочастота спектри тўғрисидаги қонун”нинг мазмун моҳияти, радиочастота спектридан фойдаланувчиларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари, учраётган Қонун бузилиш ҳолатлари, қонунбузарликларни бартараф қилиниши юзасидан батафсил тушунчалар берди.

Навоий ЭММХ 2-тоифали мухандиси Е.Цегельнюк “Ўзбекистон Ресубликаси ҳудудида радиочастота спектри ва радиоэлектрон воситалардан фойдаланишни тартибга солиш тартиби тўғрисидаги” Низом хақида, марказлашган ва марказлашмаган тартибда бериладиган рухсатномаларни расмийлаштиришни алоҳида томонлари, лойиҳалаш ва қуриш (сотиб олиш ва ўрнатиш), фойдаланиш, РЭВ ва ЮЧҚларни олиб кириш, уларни демонтаж ва ҳисобдан чиқариш тартиби ҳамда радиочастота спектридан фойдаланганлик учун хақ тўлаш тўғрисида гапириб ўтди. Ундан ташқари ЭМММ ДУКнинг Веб саҳифсидаги интерактив хизматлар билан мижозлар таништирилди.

Навоий вилояти ЭММХ 1-тоифали муҳандиси Ж.А.Омонов “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоалоқа воситаларидан фойдаланиш қоидалари”, радиочастота спектрини мониторинг қилиш тартиби, электромагнит мослашувини таъминлаш талаблари, телевидение ва радиоэшиттириш, радиоалоқа воситалари қабулига тушадиган радиохалақитлар бўйича буюртмаларни қабул қилиш, қўриб чиқиш ва бартараф этиш тартиби хақида маълумот берди.

Ундан ташқари семинарда иштирок этган истеъмолчилар билан фикр алмашдилар ва ўзларида туғилган саволларга асосланган жавоблар олдилар.

Семинар якунлангандан сўнг ЭММХ ходимлари иштирок этувчиларга барча турдаги рухсатномаларни олиш ва расмийлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатлар, соҳага таълуқли бўлган меъёрий ҳужжатларни дискга ёзилган намунасини тақдим этдилар.

Навоий вилояти ЭММХ 2 тоифали тизим мухандиси Ж.А Хўжаев

Faylni tanlang