"EMMM" DUK yangiliklari

ЖОЙЛАРДА КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИНИШИ

«Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонаси ва «Қорақалпоқ Дари-Дармақ» маъсулияти чекланган жамияти билан тузилган шартномага асосан, Қорақалпоғистон Республикаси Электромагнит мослашув хизмати ходимларини пандемия шароитида тиббий ҳимоялаш мақсадида, жорий йилда талабга мувофиқ зарур бўлган тиббий ниқоб, қўлқоп ва антисептик воситалари харид қилинди ва мунтазам равишда ходимларга етказилди.

Шунингдек, карантин тартиб қоидаларига қатъий риоя этиш мақсадида, ҚР ЭММХ офиси ва Радионазорат пунктида доимий равишда дезинфекция ишлари амалга оширилиб борилди, хонага киришда дизбарьер ўрнатилди ва стол жойлаштирилиб, унда антисептик воситалари билан таъминланган, келган-кетган ходимлар ва фуқароларни рўйхатга олиш дафтари тутилган, мунтазам равишда уларнинг тана харорати ўлчаниб журналга қайд этилиб борилди. Ходимларнинг иш жойлари оралиқ масофани сақланган ҳолда жойлаштирилган ва бир-бирлари билан ўз-аро контактда бўлмаслиги учун айрим ходимларга навбатма-навбат таътил берилди ва айримларини масофадан ишлашни таъминлаш тартибига амал қилиниб келинди. Ҳар хафтада бўлиб ўтадиган тезкор йиғилишлар ва техник ўқув машғулотлари масофадан видеоалоқа (ZOOM) орқали ўтказилиб борилди.

 

И.Реимов - Қорақалпоғистон Республикаси ЭММХ бошлиғи

Faylni tanlang