"EMMM" DUK yangiliklari

Наманган вилояти ЭММХ ишчилари ўртасида стол тенниси спорт тури бўйича мусобақа

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон фармони ҳамда “ЭМММ” ДУКнинг 2020 йил 19 ноябрдаги 244-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Наманган вилояти ЭММ хизматида “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш” чора-тадбирлари режаси ишлаб чиқилди.

Режага киритилган чора-тадбирлар бандларини, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини ўтказиш, иштирокчилар рўйхатини шакллантириш ва белгиланган ишларни бажарилишига алоҳида эътибор берилмоқда.

Ушбу режага мувофиқ ЭММХ ходимлари ўртасида стол тенниси спорт тури бўйича мусобақаси қизғин ва кўтаринки руҳда ўтди. Бундан ташқари хизматимиз ишчилари мини футбол спорт тури билан ҳам шуғулланиб келишмоқда.

Ташкил этилаётган ушбу мусобақалар, ходимлар ўртасида жисмоний муҳитни яхшилаб, дам олиш ва бўш вақтларини мароқли ўтишига шароит яратмоқда.


 

Тайёрлади:

Наманган вилояти ЭММХ 1-тоифали радиооператори – М.Ахмедов

Faylni tanlang