"EMMM" DUK yangiliklari

Қорақалпоғистон Республикаси Электромагнит мослашув хизмати ходимлари томонидан тарихий Хива шахрига қилинган саёхат

«Электромагнит мослашув маркази» ДУК томонидан ички туризмни ривожлантириш, ходимларни туристик саёҳатларга жалб қилиш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси ЭММХ ходимлари ва уларнинг оила аъзолари биргаликда Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида жойлашган тарихий обида ва қадамжоларни зиёрат қилишини таъминлаш учун бир кунлик ойлавий туризм ташкиллаштирилди. Қорақалпоғистон Республикаси Электромагнит мослашув хизмати ходимларининг 2500 йилдан зиёд тарихга эга бу қадимий шаҳар бўйлаб сайёҳати XIX асрдаги қадимги Хиванинг ички қалъаси (Мухаммад-Рахим-ханом II томонидан ўғли булажак хон Асфандиёр учун қурилган) Дишан қалъасининг Нуруллобой саройидан бошланди. Куннинг иккинчи ярми қадимги Хиванинг ташқи қалъаси Ишан қалъа бўйлаб давом этди. Зиёрат иштирокчилари бу ерда - ислом дининнинг машхур имом ва адиблари ҳаётига оид кўплаб маълумот ва бой тафсилотларига эга бўлишди. Шу тариқа, Қорақалпоғистон Республикаси Электромагнит мослашув хизмати ходимлари саёҳат давомида Хива шаҳрининг қадимий обидалари, гўзал архитектураси ҳамда ушбу заминнинг ўзига хос миллий анаъналари билан яқиндан танишдилар.

 

Корақалпоғистон Республикаси ЭММХ бошлиғи-Б.Артыков

Faylni tanlang